Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитни қабрга қўйиш

16:31 / 24.08.2019 | Абдуллоҳ | 2752
Ассалому алайкум! 5361-савол бўйича жавоб мени ўйлантириб қўйди. Гап шундаки биз томонларда маййит қабрга қўйилганда чап елкаси остидан бирор чимли тупроқ қўйилади. Маййит озгина қиблага қияроқ ётади, боши қиблага қарамайди. Бу ҳолат қиблага ёнбош ётишдан кўра осмонга қараб ётишга яқинроқ ҳолат. Кейин бизда қабр ковлаганда лаҳадсиз, квадрат ёки сандиқ шаклида ковланади ва қабр устига бақувватроқ болор, кейин қамиш ва тупроқ тортилади. Айтишларича қабристонимиз тупроғи лаҳад ковлаш имконини бермас экан. Шу ҳолатлар бўйича фикрларингизни билмоқчи эдим. Агар бу ҳолатлар бошқа жойларда ҳам кузатиладиган бўлса, балким диний идоралар билан ҳамкорликда чекка-чекка жойларга тарғибот ишлари олиб борилиши керакдир. Олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қабрга кўмишдан мақсад жасаднинг ҳиди ташқарига тарқамаслигидир. Суннатга мувофиқ кўмишга имкони бор бўлганда шундай қилинади. Агар имкони бўлмаса ўшандай кўмилаверади. Қабрнинг ўртасини бир лопаткадан ўйиб чиқилса орқасига бирор нарса тирашга ҳам ҳожат қолмайди. Маййит ўзи ёнбоши билан ётиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat