Ассалому алайкум! Устозлар бир ойлик ҳомиласи тушган аёл нифос муддатини ўтказадими ёки намозини ўқийверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қон келса у қон ҳайздан ҳисобланади. 10 кундан ошгунча кутади, шунда ҳам қон келишда давом этаверса ғусл қилиб намозларини бошлайверади. Ундан аввал тўхтаса ўша заҳоти ғусл қилиб намозни бошлайди. Валлоҳу аълам!