– Ва алайкум ассалом! Ўзини ҳаққини талаб қилишга ҳаққи бор. Етказган зарарнинг эвазига ер қўшниники бўлиб қолмайди. Ер қўшиб олганнинг азоби қаттиқ бўлади.
أَنَّ سَعِيدَ بْنَ زَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ ظَلَمَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا طُوِّقَهُ مِنْ سَبْعِ أَرَضِينَ
Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир парча ерни ноҳақ ўзлаштириб олса, унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади», деяётганларини эшитдим». Валлоҳу аълам!