Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нурсафардия

08:23 / 18.06.2016 | HabibRahman | 3040

Ассалому алайкум! Нурсафардийя ҳақида шайхимиз раҳимаҳуллоҳ фикрларини ўқиб чиқдим. Мен у табибга шогирд бўлмоқчи эдим. Тариқат йўлига қизиққаним учун. Аммо унинг илми мени шубҳалантиргани учун бу фикримдан қайтганман. Унинг дориларини ичиб даволанганман. Дорилари ҳақиқатдан шифобахш. Аммо спирт қўшиб тайёрлайди менимча. Спиртни ёқтирмаганим учун дориларини охиригача ичолмаганман. Саволим: у табибнинг дориларини даво учун ичишим мумкунми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Спирт турли нарсалардан олинади. 1-Узум, ҳурмо, буғдой ва асал. Улардан тайёрланган маст қилувчи ичимликлар билиттифоқ ҳаром бўлиб, уларни бирор нарсага дори воситасида фойдаланиш ҳам ҳаром. 2-узум ва ҳурмодан тайёрланган. Бу билиттифоқ нопок. У аралашган даво ҳам нопок бўлади. Уни ичиш ҳам ҳаром. Жуда ҳам мажбур ҳолатда моҳир табиб бирор беморга “Бундан бошқа шифо бўладиган даво йўқ” деса, зарурат миқдорича ушбу спиртдан аралаш дорини истеъмоли жоиз. “Ниҳоя” китобида “Заҳира”дан нақл қилиниб : “Ҳаром нарса билан даволаниш, унда шифо борлиги аниқ ва бундан бошқа даво йўқ бўлган суратда жоиздир” дейилган. (Баҳрур роиқ). 3-юқоридаги узум ва ҳурмодан бошқа нарсалардан олинган спирт масалан буғдой, асал. Унинг пок ва нопоклиги ҳақида уламолар ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф роҳимаҳумаллоҳлар наздларида бундай спирт покдир. Маст бўлиш мақсадида ичилса жоиз эмас, лекин даво сифатида истеъмоли жоиздир. Имом Муҳаммад наздларида бундай спирт нажосати ҳафифадир. Фатво имом Муҳаммаднинг қавлига кўра берилган бўлсада, умумий балво қоидасига кўра, спирт аралаштирилган дориларни маст бўлиш мақсадидан ташқари даволаниш ўринларида фойдаланиш жоиздир. Гарчи тақво ва эҳтиёткорлик имом Муҳаммаднинг қовлида бўлсада. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat