Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фирмадаги откад

07:35 / 29.08.2019 | Abdumalik | 2077
Ассалому алайкум! Фирмада савдо ходими бўлиб ишлайман. Биз корхоналар фирмалар ташкилотларга зарур моллар, қурилиш моллари сотиш билан шуғулланамиз. Пул ўтказиш йўли (перечисления)га сотамиз. Масалан бизда 1 кг болтни нархи 28000 сўм сотиляётган бўлса баъзи харидорлар келиб 30000 сўм ёки 32000 сўмга сотинг дейди. Буни сабаби у харидор ўзини шахсий пулига эмас ўзи ишлаётган корхонасини пулига товар сотиб олади. Уни вазифаси таминотчилик, яъни корхонага зарур махсулотларни топиб, шартнома тузиб келиши керак. Гап шундаки масалан 28000 сўмга сотаётган нарсамизни 30000 қилиб шартнома тузсак, корхона бизга шу нархда пул тўлайди ва товарни олиб кетишади. Кейин бояги таминотчи келиб биздан 2000 сўмни олиб кетади. Яъни асли 28000 сўмлик нарсани у таминотчи ўз корхонасидан 30000га оляпман деб айтади ва бизга 30000дан пул туширтиради ва шуни 2000 сўмини ўзига олади. Биз бунга воситачилик қилсак шу ишнинг хукми нима?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳукми ҳаром. Бу, ҳаром луқма қон-қонигача сингиб бировнинг ҳаққидан қўрқмаслик, кўз-қулоқ-бурун каби бир аъзосига айланганининг аломатидир. Буни шариат тилида ғаддорлик, хоинлик дейилади. Сизлар бу ишга рози бўлсангизлар қуйидаги ҳадисга тушиб қоласизлар.
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Каъб ибн Ужра, ноҳақ – ҳаромдан ўсган гўшт (жасад) жаннатга кирмайди» деганлар.
Ибн Ҳиббон ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat