Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хали қурилмаган кўп қаватли уйларни сотиш мумкинми? Бунда 2 тараф хам фойда кўради. Олувчи тайёр уйдан арзон олади фақат бироз кутади. Қурувчи нақд пулдан фойда кўради (қурилиш молларини насияга олиш мушкул қолаверса нақдига сезиларли даражада арзон) фойда деб харомга аралашиб қолишдан Аллоҳ Ўзи асрасин!
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда истисноъ деган битм тури бор. Оддий қилиб айтганда чеварга “менга шим тикиб беринг” деб буюрутма берасиз. Ҳамма нарса, яъни ип ва материал кабилари ўзидан бўладиган бўлса уни истисноъ дейилади. Яъни бир ишни битказиб беришни буюртма бериш. Агар ҳамма нарсаси ўзингиздан, тикиб беришгина чевардан бўлса, унда чеварни ижарага олиш бўлади. Бу иккиси ҳам шаръан жоиз. Валлоҳу аълам!