Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хайот учун керак булса

10:15 / 11.06.2023 | Абдурашит | 611

Бир танишим билан кредит буйича бахслашиб колдик ва унинг гапларини сизга этиб унинг гапи тугрими дб сизга юзланвоман. Мошинани кредитга олиш харом яхшиси арендага оламан дсам, "Нега харом ? агар мошина оилангиз учун керак булса, у сиз хайотиз бузиладган бульса, мошинасиз кийналиб ковотган булсангиз, мошинани кредитга олиш мумкун. Агар сизда мошина буб туриб яна мошинани кредитга омохчи бусиз харомга айланади , агар сизда мошина бумаса ва мощина сизга зарур булса арендадан олсангиз курс ошиб сумдан кийналадган булсангиз, бу кредитингиз харомга айланмиди" диди, унинг гаплари тугрими ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ассалому алайкум! Унинг гаплари нотўғри. Ўша танишингиз "الضرورات تبيح المحظورات"
“Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳ қилади” қоидасини нотўғри тушуниб олган кўринади. Зарурат деганда инсоннинг динига ёки баданига ёки ақлига ёки обрўсига ёки молига оғир талафот етиш ҳолати тушунилади. Машинасиз ҳеч кимнинг ҳаёти ҳеч қачон бузулиб қолмаган, бузулиб қолмайди ҳам. Шариат ҳукмларини ўз ҳавои нафси истаганидек ўйин қилиб олишдан қўрқсин. Илмсиз фатво бериш ҳақида ҳадиси шарифларда қуйидагича келган: 

 عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ 

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat