Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй учун йиғилган пулдан закот

12:42 / 17.04.2020 | Abdulaziz81 | 2347

Ассалому алайкум! Хазрат рахимахуллохни закот хақидаги китобларини ўқиб қолдим ва бир ишга ойдинлик киритиб берсангиз илтимос бу жуда зарл. Уй олишга йиғилган пул хам хожати аслияга кирар экан. Ман ўн йилдан бери уй олиш учун пул йиғаман, лекин пулим нисобга етгандан бери Аллоҳга бехисоб шукр закот бериб келаман(Аллоҳ қабул этган бўлсин). 10-минг пулим бор эди 4-ой олдин 20-минг пулим борлигини (яни шерикчиликда ишлаймиз шеригим шунча пулим борлигини айтди). Шу пулга мос уй қидирдик камида уч хоналик уй олишим керак. Пулим етмади яна озгина йиғишим керак. Хозирда ховлида отамдан қолган уйда яшаймиз. Хоналар хозирча етарли фақат онамла 2та ўғлим ва қизим бир хонада ётишади. Укам 3та боласи билан 3хонада мен 2-хонада. Савол: Менга закот бериш вожибми? Мен закотдан қочмайман закот кимларнинг хаққи эканини биламан, уйни хам тезроқ олишим керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уй олишга йиғилган пул ҳожати аслияга кирмайди. У бойлик ҳисобланиб закот бериш шарт. Сизга закот бериш вожиб. Аллоҳ таоло сизни шундай улуғ бир фарзни бажаришга муваффақ қилганига шукур қилиб закотни адо қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat