Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон масаласи

00:00 / 28.08.2007 | eski savollar | 2631
Ассалому алайкум Ҳазрат! Юртга саноқли кунлар орасида қайтиб бориб келган бўлсамда сиз муҳтарам бўлган зот билан дийдорлашиш бахтига муяссар бўла олмадим. Аммо 22 кун ичидаги бир кунни сиз билан бир пиёла чой устида маслаҳат олиб ҳушнуд бўлиб келишни режа қилиб қўйган эдик. Афсуски, биз ҳонадонингизга кетаётган вақтда сиз сафарга кетиб қолган экансиз. Ўша куни қуйидаги ва долзарб бир масалани сизга савол тариқасида ҳавола қилмоқчи бўлиб дилимга тугиб қўйган эдим. Саволим озгина узунроқ бўлгани учун айбимизни кечирасиз деган умиддамиз. Аллоҳ рози бўлсин!Камина кун чиқар юрт Японияда бўлсамда, очиғини айтишим керак, кейинги вақтда иймон тобора заифлашиб, диний арконларга нисабатан бепарво бўлиб бормоқдаман. Ҳатто Исломий илмларга қизиқмай қўйдим. Тўғриси юртимда сизга нисбатан муҳаббатим чексизлгидан деярли сиз муҳтарам зотни муаллифлик китобларингизни барчасини олиб келишга мушарраф бўлдим. Лекин шу нодир китоблрни ўқишга вақт қаёқдан топай?! Топсам ҳам ҳозирги ҳолатим ва олдинги Исломга ихлосли бўлган давр билан солиштирганда умуман фарқли бўлиб қолган. Кўзларим гоҳида ҳаромга тиқилиб бораётганини, гоҳида эса зино қилиб юборишимгача бир баҳя қолган вақт ҳам бўлди ва бўлмоқда. Ўзимга бир ярим йиллик олдин мавжуд бўлган иймонимга ва ҳозирги ҳолатга тушиб қолган иймонимга назар солсам тубдан фарқ қилмоқда. Сабаби эса Ўзбекистонда юрган кезларим сизни китобларингиз сабаб ақийдада бўлсин, ҳоҳ фикҳда бўлсин, классик тарзада ҳадисларга берган шарҳингиз бўлсин барчасига қўлимдан келганча амал қилиб келаётган эдик. Аммо шу ҳолат бўлдики, бу куффар босган, зино, ҳаромҳўрлик, ароқҳўрлик ва барча турли гуноҳга этаклайдиган барча гуноҳнинг турлари мавжуд бу жойда ўзимни қанча ҳаракат қилмайин гуноҳлардан сақлай олмадим. Балки бир ўзим муслими деярли йўқ жойда истиқомат қилаётганимдир сабаби?! Балки масжидга қатнай олмаётганимдандир, балки масжидда умуман жамоат йўқлигидандир, балки биродарлашай десам биродарларим йўқлигиданмикин?! Аммо шу жойда шунақанги бош олиб кетиш ниятим борки, фақатгина бу ҳам Аллоҳ ризолигида. Ҳазрат, ҳеч бўлмаяпти. Дунё илмини оламан деб дин илмига вақт йўқ бўлиб қолмоқда. Дунё илмини ўрганиш мобайнида ишлашга тўғри келмоқда. Энди мақсадимга ўтсам. Менга ҳозир катта бир имконият чиқиб турмоқда. Бу ҳам Мадина университетида таҳсил олиш. Сиз шунга қандай баҳо берар эдингиз? Яъни мен энди Япониядаги университетга кирдим, ҳали ўқиш бошланмади. Агарда бошланса фақатгина ота-онам ҳоҳлаган инсон бўлиб вояга етишим аниқ. У ҳам бўлса, у ерда ўқиб, ўқишни битирб ишга кириш. Бу ота онам тушунчаси. Аммо мен диний илмдан саводсиз бир маҳлуқга яъни худди японлар каби ҳаёт кечирадиган бўлиб қоламан холос. Чунки бу ерда шундай мафкўра уқтириладики асти қўяверасиз. Шунга сиздан маънавий ва шундан ўзимга яхши фойда оладиган маслаҳат умидида савол билан мурожаат қилган эдим. Мадина Ислом университетига боришимга қандай қарайсиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Истихора қиилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat