Ассалому алайкум! Ҳозирда кўпчилик одамлар диний ва дунёвий илм ёки иш деб дин ва дунёни ажратишади. Ахир Ислом дини дунё ва охират бахт-саодат йўли-ку! Бизнинг барча илмимиз ва ишимиз Аллоҳ розилиги ва охиратимиз учун бўлиши керак-ку! Мана шундай ажратишлик тўғрим? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом!
Икки илмдан ҳам маълум бир даража ҳосил қилиш фарз ҳисобланади. Диний илмлардан фарзларни адо қиладиганчаси фарз, дунёвий илмлардан тирикчилигини ўтказа оладиган даражадагиси. Бири деб бошқасини тарк қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!