Ассалому алайкум! "Мен у ишни қилмайман", "Мен у ерга бормиман", - деймизда кейин ўша ишларни қиламиз. Бу холатда қасам бузилган бўлиб қолмасмикан? Юқоридаги каби сўзлар билан қасамни фарқи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! "Мен у ишни килмайман" деганда Аллоҳга қасам деган сўзни қўшсангиз қасам бўлади. Уни ўзини айтиш билан қасам бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!