Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расм чизиш ҳақида

12:56 / 18.11.2023 | Shohsanam | 765

Ассалому алайкум! Ўзим талабаман, олийгоҳда таҳсил оламан мутахассислигим ҳуқуқшуносликда, китоб мутолаа қилишга ва базан расм чизиб туришга ҳам қизиқаман саволим шу ҳақда мен чизаётган расмлар аксарият табиат манзаралари, натюрморт ва аёллар либослари, лекин бу расмларни оила азоларимга кўрсатаман холос ва ҳар ойда нари борса 2-3та расм чизаман шу расмларда табиат ҳайвонлар қушлар натюрморт тасвирлаш ножоизми? 2. ИншаАллоҳ яқин орада фарзандли бўламиз, фарзандимизни динимизга, эл-юрт, жамиятимизга нафи тегадиган солиҳ фарзанд қилиб тарбиялашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда мен турли диний (ҳадислардан намуналар, ибодат исломия, саодат асри қиссалари, пайғамбарлар тарихи каби) ҳамда бадиий адабиётлар мутолааси ва чет тилларини ўрганяпман албатта фарзандимга ҳам нафи тегиши учун, (тарбияни фарзандга она қорнидан бериш керак) у дунёга келгач яна қандай диний адабиётларни қўшимча қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жонли мавжудотларни боши билан бирга чизишдан ман қилинган. Табиат манзараларини бемалол чизишингиз мумкин.

2). Қуръони карим тиловатини кўпайтиринг. “Руҳий тарбия” ва “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китобини ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat