Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ўзимдан 8 ёш ката аёлни никоҳимга олганман. Фақат никоҳ ўқиётганимда гувоҳлар йўқ эди. У аёл эридан ажрашган, икки қизи бор, мен уларни қарамоғимга олганман. Мен бошқатдан никоҳ ўқитишим керакми? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози булсин сиздан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Никоҳ пайтида гувох йўқ бўлса, никоҳ ўрнига ўтмайди. Гувоҳлар билан, бошқа шартларни ҳам тўлиқ қилиб никоҳ ўқитиш шарт. Ҳозиргача катта гуноҳ қилиб юргансизлар.