Ассалому алайкум. Мен пайнетда фирмани директориман. Ман пайнет билан шартнома тузганман. Шартномада пайнет менга қилган совдамдан 0 дан 4 % гача пул то'лайди. Ундан ташқари мен банк билан расмий бо'лмаган шартнома битганман. Мен банкга яни о'зимни хисоб рақамимга кунлик инкасатсия қилиб топширган пулимдан 6% қо'шимча даромад то'лайди. Мен пайнет тизимини таниш билишларимга расмий бо'лмаган холатга ишлатишга бераман. Мен пайнет ва банк то'лаган пуллардан даромд ко'раман (о'зимни савдо шаҳобчамда) . Берган тизимни бошқалар хам о'зларини савдо шаҳобчаларида ишлатиб даромад ко'ришади ва албатта мен улар орқали яна даромад ко'раман. Шу қилаётган ишимга нима дейсиз (ҳалол ва ҳаром) ? Олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Банкдан оладиганингиз дуруст эмас. Одамлар билан бўладиган муомалангиз тушунарсиз?