Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдуллиҳи роббил аламийн. Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин, абдика ва росулика ва алал муъмимийна вал муъминати вал муслимийна вал муслимати.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Шайх ҳазратлари (муҳтарам устоз) мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Албатта қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир” деган гапларига 100% ишонаман. Лекин қабр ҳақида ҳар хил гапларни эшитамиз. Мисол учун:Салафлардан бирининг синглиси вафот этиб, уни лаҳадга қўйди. Шунда пул солинган ҳамёни маййитнинг қабрига тушиб қолди ва буни ҳеч ким сезмади. У қабрдан кетгач, ҳамёнини эслади ва изига қайтди. Одамлар тарқаб кетганларидан кейин қабрни кавлади. Бир пайт қараса, унда олов алангаланиб турибди, дарҳол қайтадан кўмиб ортига қайтди.Муҳаммад ибн Юсуф Фарёбий ҳикоя қиладилар: «Бир неча асҳобларим билан Абу Синонни (Аллоҳ раҳмат қилсин) зиёрат қилгани бордик. У зотнинг ҳузурларига кириб ўтирганимиздан кейин: «Қўшнимизнинг акаси қазо қилган. Юринглар, уникига таъзияга чиқамиз», дедилар. Ҳаммамиз туриб, азадорникига бордик. У акасининг ўлимидан жуда бетоқат бўлиб йиғлар эди. Биз унга таъзия билдириб, тасалли бердик. У таъзияга ҳам, тасаллига ҳам қулоқ солмас эди. Унга: «Ўлим ҳамманинг бошида борлигини билмайсанми?» деган эдик, «Биламан, бироқ акам туну кун азобланаётгани мени қон йиғлатмоқда», деди. «Аллоҳ сенга ғайбни билдирдими?» деб сўраган эдик. «Йўқ, лекин акамнинг юзига тупроқ тортиб дафн қилгандан ва одамлар тарқаб кетгандан сўнг қабри ёнига чўкдим. Шу пайт қабридан: «Оҳ, мени ўз ҳолимга қўйинглар, мени азобламанглар. Мен намоз ўқирдим, рўза тутардим», деган овоз эшитилди. Бу гапдан мен йиғлаб юбордим ва аҳволини кўриш учун қабрини кавладим. Лаҳадда олов алангаланиб турар ва унинг бўйнида олов бўйинбоғ бор эди. Укалик меҳрим қўзиб, бўйинбоғни олиш мақсадида қўлимни узатдим. Бармоқларим ва қўлларим куйиб қолди», деди-да, қўлларини чиқариб кўрсатди. У куйиб қоп-қора бўлиб кетган эди.Шу ва шунга ўхшаш гаплар ишончлими? Чунки одам қабрда нима бўлаётганини кўришга ожизку?! Илтимос шу масалага ойдинлик киритсангиз.Аллоҳ ота-онангиздан ва сиздан рози бўлсин! Қалбингиздаги жамики яхши ниятларингизни Аллоҳ мустажаб қилсин! Амин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳадисда айтилган нарсанинг иккинчи турига мисол эканда.