– Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри маълумот. Ҳозирги кунда жуда кўп улуғ шахслар номига мақбаралар қурилиб зиёратгоҳлар ташкил қилинмоқда. Бундан нотўғри фойдаланмоқчи бўлган кишилар ҳам кўп. Баъзилар тарихда қадами ҳам етиб келмаганлиги очиқ-ойдин баён қилинган кишларга ҳам соҳта момзорлар ясаб, дўкон очишиб яхши даромад кўришмоқда. Бир иккита Аллоҳдан қўрқмайдиган кампирларни ўтказишиб, ҳақиқатан тўққанми ёки туғилмаган фарзандларини кўрсатиб “Мен шу фалончи отадан тилаб олганман” дегиздириб содда мўмин ва мўминаларни ширкка бошлашмоқда. Энг ачинарлиси шундай мозорларни қайсидир пайғамбарга ёки қайсидир саҳобага тегишлидир дейишмоқда. Улар бизни юртларга келмаганликларини кундек равшан. Қайсидир бир улуғ зотни қабридан тупроқ олиб кўплаб зиёратгоҳларни рамзий қабр шиори остида билса ҳазил билмаса чин деб одамларни ахмоқ қилаётганларга нима дейсиз. Маййити йўқ, аммо зиёрат қилиниб тиловат қилинаётган қабрлар қанча?! Валлоҳу аълам!