Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатга кириш

00:00 / 15.08.2011 | eski savollar | 2583
Ассалому алайкум устоз. Ижозатингиз билан яна савол берсам.Аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси бо'йича "Ла илаҳа ин Аллоҳ" деган инсон қанчалик гуноҳкор бо'лса ҳам ма'лум вақт до'заҳда бо'лади ва жаннатга кейин киради экан. Лекин Қур'онда ва ҳадисларда, ко'п гуноҳларни қиладиган кимсаларни жаннатга кирмаслиги, ҳидини ҳам тотмаслиги, до'заҳда абадий қолишлиги ҳақида о'қигандим. Нега ақидамиз бо'йича бундай иждиҳод қилинган?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муҳтарам Абу Амийна жаноблари! Ҳозирги кунларда ишим жуда ҳам кўплигидан сизга батафсил жавоб ёзишга вақтим йўқ. Аммо сиз келтирган далиллардан бошқа далиллар ҳам борлигини унитмасангиз яхши бўлади. Бу далиллар аввалги жавобда келган бўлади. Мен фақат биттасини қайта келтираман.Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади:“Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани, Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир”, (48-оят).Ширк келтириш катта гуноҳ эканлиги бошқа оятларда ҳам қайтақайта таъкидланган. Аммо бу оятда ширк ягона кечирилмас гуноҳ эканлиги билдирилмоқда.«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас.»Аслида, ширк – яратувчиликда, ибодат ва тарбиякунандаликда Аллоҳдан бошқани Унга шерик деб билишдир. Ким ширкка мансуб ақийдани ўзига муносиб курса ёки амалини қилса, мушрик ҳисобланади. Жумладан, аҳли китоб бўлмиш яҳудий ва насоролар ҳам бир томондан мушрик ҳисобланадилар. Уларнинг мушриклик аломатлари кўп бўлиб, энг кўзга кўрингани, масалан, яҳудийларнинг «Узайр Аллоҳнинг ўғли», деб эътиқод қилишларидир. Насороларнинг «Ийсо Аллоҳнинг ўғли», деб билишлари ҳам шулардан бошқа нарса эмас. Ширкнинг ҳар бир кўриниши катта зулмдир. Зулм бўлганда ҳам, Аллоҳга, яратган Зотга, ризқ берган Зотга нисбатан зулмдир. Кимки ширк келтирса, ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги алоқани узган бўлади. У энди Аллоҳнинг мағфиратига лойиқ бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло ширк келтирганларнинг гуноҳини ҳеч қачон кечирмайди. Аммо иймон билан ўтганларнинг – ширк келтирмаганларнинг бошқа гуноҳлари бўлса, хоҳлаган одамини мағфират қилаверади.«Ундан бошқани, Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир.»Имом Ибн Аби Ҳотим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳга ширк келтирмай вафот этган ҳар бир жон мағфиратга сазовордир. Аллоҳ хоҳласа, уни азоблайди, хоҳласа кечиради. Албатта, Аллоҳ ўзига ширк келтирилишини кечирмайди. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечиради», деганлар.Бунга нима дейсиз. Уламолар бу мавзуъда келган барча оят ва ҳадисларни таҳлил қилиб ўрганиб бўлганларидан кейин сизга берилган аввалги жавобдаги гапларни айтганлар.Сиз ким эканингиз менга номаълум. Лекин барча мусулмон уламолар Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида чиқарган ҳукмга қарши чиқмақдасиз. Улар сиз билан мендан кўра дин илмларини яхши билганлар. Сиз келтирган ҳадислардаги “абадий” сўзи араб тили хусусиятларига кўра бундай пайтларда узоқ муддат маъносини билдиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat