Ассалому алайкум! Динимизда фолбинлик ғайбни билишга ҳаракат қилиш гунох ҳисобланади. Фолбинлар жинлар билан алоқа қилиб осмонда фаришталар гапларини тинглаб фолбинлар эса уларга мингта ёлғон қўшиб айтади. Шунинг учун уларнинг гапи гохида тўғри чиқади. Лекин нима учун Аллоҳ таоло жинларнинг бу гапларни эшитишига йўл қўяди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу ҳам Аллоҳ таолонинг имтиҳони. Яъни бандаларим Мен қайтарган ишдан қайтишадими ёки уларга эргашиб охиратини барбод қиладими деган маънода. Валлоҳу аълам!