– Ва алайкум ассалом! Сиз уларга шам каби бўлган бўласиз. Яъни ўзингиз куйиб уларни ёритган бўласиз. Аллоҳнинг наздида ҳаром пулдан қилинган эҳсон қабул қилинмайди. У пуллардан қутилмоқчи бўлсангиз савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборасиз. Валлоҳу аълам!