Ассалому алайкум! Мен ҳозиги вақт билан 4:25да бомдод номозини ўқийман. Бу вақтда тонг ёришган бўлади(масжид биздан анча узоқ бўлгани учун азон эшитилмайди), лекин бир жойга меҳмонга борганимда (100 км масофага) у ердаги масжидда 4:40 азон айтиларкан. Бомдод намозини ўқиб бўлганимдан кейин азон эшитилди. Саволим намозимни қайта ўқийманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!