Ассалому алейкум фазийлатли шайҳ хазратлари! Устоз мени яқин кунларда Аллоҳ :жж фарзанд ко'ришдек бахтга насиб қиладиган бо'п турибди, шунга аёлим хаққига доу қилсангиз, сихат-саломатликда фарзандимизни дунёга келтириши учун. Аёлим хомиладорликни икки ярим ойидан бери хар куни 1 порадан қур'он о'қийди, я'ни хар ой хатми қилади, таомлардан шубхалисида тақво қилади, мен хам тақводор бо'лишга харакат қиляпман! Мени дунёдаги энг катта орзуйимдан бири фарзандларимдан қори чиқишидир! Бу менинг биринчи фарзандим. Илтимос дуо қилсангиз авлодимдан қори чиқиши учун! Фазийлатли устоз мен сизни Аллоҳ :жж розилиги учун яхши ко'раман! Буни уйдагилар хам яхши билишади, шунинг учун ота-онам бу туг'иладиган болага сиз хазратлари исм қо'йиб беришингизни жудаям хохлашди! Мен хам бу гапларидан хурсанд бо'лдим. Фазийлатли устоз бу туг'иладиган бола о'г'ил бо'лса қандай ва қиз бо'лса қандай исм қо'йишни тавсия қиласиз? Аллоҳ :жж сизни умрингизни бизни бахтимизга узоқ ва баракали қилсин! омин. Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ фаразндни қўлга олиб, кўзингиз қувончга тўлишини насиб этсин! Ўғил бўлса, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон. Қиз бўлса, Оиша, Омина, Зайнаб...