Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума хутбаси ҳақида

18:11 / 27.12.2019 | Лазиз Шарипов | 2639

Ассалому алайкум! Маълумки бизнинг диёримизда жума намозининг хутбаси маълум бир кўринишда араб тилида дуо тарзида ўқилади. Бошқа баъзи бир диёрларда, гарчи улар ҳам ханафий мазҳаби соҳиблари бўлсалар-да, ўша юрт тилида орасида араб тилидаги дуоларни қўшган ҳолда ўқиганликларининг гувоҳи бўлганмиз. Бунда хутба мавзуси турлича бўлиб, биринчи катта қисмида оятлар ва ҳадислардан хутба қилинади, иккинчи кичик қисмида эса кунлик эхтиёжларга хос хутба қилинади. Бу икки қисм орасида имом ҳам ўтирган ҳолда, жамоа ҳам қўл очиб ҳар ким ўзи дуо қилади. Бир танишимиз биринчи марта ўша диёрнинг жумасида қатнашиб, намоз тугагандан кейин "имом хутба ўқимади-ю" деб ҳайрон қолган ҳолатлари ҳам бўлган, чунки ўзимизда тўлиқ араб тилида ўқилади. Саволим шундан иборатки, бизнинг диёримизда хутбанинг бундай тарзда ўқилиши мустамлака давридаги таъқиқлар натижасида юзага келган бўлиши мумкинми ёки бошидан-бош шундай ўқилиб келиняптими? Бизнинг диёрларда 16-19 асларда ҳам хутба шундай тарзда ўқилганми? Хутбанинг таркибий қисми ҳақида, унинг таркиб жиҳатдан ўзгарган даврлари ва сабаблари тўғрисида маълумот берсангиз. Катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналаридан буён араб тилида ўқилади. Халқ тушунмагани учун ундан олдин халқ тилида маруза қилиш жорий қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat