Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони Карим

00:00 / 20.08.2011 | eski savollar | 2429
Ассалому алайкум ҳурматли устоз. Саволимни баён қилишга ижозат беринг ва агар ноо'рин савол бо'лса Аллоҳ гуноҳларимизни о'зи кечирсин. Сукунли мим ба га ё'лиқса ихфо содир бо'лади. Энди сукунли нун ёки танвин ба га ё'лиқса, нун мим ҳарфига айланади. Ба'зи бир араб қорилар (шу жумладан Ал А'фасий) сукунли нун ёки танвин ба га ё'лиққандаги мим ни бир ё'ла ихфо қилишади. Бизнинг диёримизда ҳеч қайси қорилар бундай қилишмайди. Ёки бу уларнинг қироат турлари билан бог'лиқми? Бу саволни жавобини на тажвид китобларидан ва на устозлардан со'раб жавоб топа олмадим. Илтимос, жавоб беринг(фитна чиқариш ниятим ё'қ).Ассалому алайкум.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллаҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Иқлоб сабабли «нун»дан «мим»га айланган «мим» товуши ихфо қилинади ва ғунна адо этилади. Аммо уни қандай ихфо қилишга келганда, қироат илми устозларининг сўз ва татбиқларида бироз фарқлилик бор. Сиз ўзингиз сезиб, тушуна олмаётган нуқта мана шу ерда. Жумҳур тажвид илми уламолари, жумладан, биздаги Қуръон устозлари ҳам «мим»нинг ихфосида лаблар юмилади, аммо қаттиқ босилмайди, унинг ихфоси ғунна қилишда зоҳир бўлади, дейдилар. Аммо айрим устозлар ихфо бу ‒ товушни чалароқ айтиш, шу боис бу ўринда «мим» тўлиқ чиқарилмайди, балки бироз чалароқ айтилади, бунинг учун эса лаблар тўлиқ юмилмаслиги керак, дейдилар. Жумҳурнинг сўзи қувватлироқ ва татбиқ қилишга осонроқдир. Энг муҳими, ҳар ким етукроқ устоз топишга ҳаракат қилиши ва ўз устозидан ўрганган таълим асосида иш кўриши лозим. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat