Ҳурматли устоз, Қурони Каримнинг Усмон :ра даврларида жамланиши ҳақида ҳам бази саволлар билан мурожаат қилмоқдаман.1) Ба'зи манбаларда Усмон :ра Абу Бакр :ра даврларида Қурони Карим қандай жамланган булса, шундай жам қилиб, "Суҳуф Ас-Сиддийқийя" дан фойдаланиб, сунг нушалар кучиртирган, дейилибди. Усмон :ра Қурони Каримни жамлаш жараёнида фақат Абу Бакр :ра жамлаган Қурондан нуша кучиртириш билан чэкланганми ёки қайтадан Росулуллоҳ с.а.w даврларида оятлар ёзилган парчаларни туплаб, иккинчи бор Қурони Каримни айни услубда жамлаганми? 2) Аҳзаб сурасининг 23 ояти ёзма ҳолда фақат Ҳузайма ибн Сабит :ра дан Қурони Каримни Абу Бакр Сиддиқ :ра давридаги жамлаш жараёнида топилганми ёки Усмон :ра даврларидаги жамлашдами?ЖазакАллаҳу кҳарйран!