Ассалому алайкум! Мен Москвадаги ресторанда ошпаз бўлиб ишлайман. Яқинда билишимча бу ердаги товуқ гўшти Бисмиллаҳ деб сўйилган ёки йўқлигини билишнинг имкони йўқ экан. Мол ва қўй гўштларида ҳалал сертификат бор экан, лекин унга ҳам ишонч йўқ деб айтишди. Шу гўштлардан истемол қилиш жоизми? Шу гўштлардан сотувга таом тайёрлаш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалоллиги аниқ бўлмаса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!