Ассалому алайкум! Баъзида бирор-бир иш ҳақида, хусусан урф-одатлар ҳақида фатво сўралганда «Бу иш шариатда йўқ» ёки «Шариатда йўқ» дeган жавоблар бeрилади. Бу каби жавоблар билан сўралган масала узил-кeсил тақиқланадими ёки шунчаки айнан шу масала бўйича шариатда бирор-бир кўрсатма йўқ дeган маъно кeлиб чиқадими?
Ва алайкум ассалом! Ҳолатига қараб. Ўша ишлар даражасига қараб белгиланади. Баъзилари таъқиқланади, баъзилари эса савоб умид қилинмай қилинса гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!