Ассалому алайкум! Ўғлимни муслима қиз билан таништириб, келаси йилда тўйини қилмоқчи бўлдим. Ҳозир тўй қилолмайман, иложим йўқ, ўғлим учун тўй орзу хавас керак эмас экан. Одамлар нима дейди, бундай вазиятда биз ота-оналар нима қилайлик?
– Ва алайкум ассалом! Тўй деганда одамлар ўзлари тўқиб чиқарган нарсаларни тасаввур қилишади. Тўй ўша хурсандчиликка бир неча яқинларини чақириб билдириб қўйишдан иборат холос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам София онамизга уйланганларида қуйидагича тўй қилиб берганлар. Тўйларнинг энг баракотлиси шу бўлади.
فَأَعْتَقَهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَتَزَوَّجَهَا. فَقَالَ لَهُ ثَابِتٌ: يَا أَبَا حَمْزَةَ، مَا أَصْدَقَهَا؟ قَالَ: نَفْسَهَا، أَعْتَقَهَا وَتَزَوَّجَهَا، حَتَّى إِذَا كَانَ بِالطَّرِيقِ جَهَّزَتْهَا لَهُ أُمُّ سُلَيْمٍ فَأَهْدَتْهَا لَهُ مِنَ اللَّيْلِ، فَأَصْبَحَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَرُوسًا فَقَالَ: «مَنْ كَانَ عِنْدَهُ شَيْءٌ فَلْيَجِئْ بِهِ». وَبَسَطَ نِطَعًا، فَجَعَلَ الرَّجُلُ يَجِيءُ بِالتَّمْرِ، وَجَعَلَ الرَّجُلُ يَجِيءُ بِالسَّمْنِ - قَالَ وَأَحْسِبُهُ قَدْ ذَكَرَ السَّوِيقَ - قَالَ: فَحَاسُوا حَيْسًا، فَكَانَتْ وَلِيمَةَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
...Собит унга: «Эй Абу Ҳамза*, у зот унга нимани маҳр қилиб бердилар?» деди. У шундай деди: «Ўзини. Уни озод қилдилар ва унга уйландилар. У зот йўлдаликларида Умму Сулайм унинг сеп-сидирғаларини тайёрлаб, кечки пайт у зотнинг ҳузурларига киритди. Шундай қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв бўлиб тонг оттирдилар.
Кейин у зот: «Кимда бирор нарса бўлса, олиб келсин!» дедилар ва тери тўшама тўшадилар. Биров хурмо, яна биров ёғ олиб кела бошлади. – (Абдулазиз) «Менимча, толқонни ҳам айтди», дейди – Кейин аралаштириб, ҳайс* тайёрлашди. Мана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг валиймалари* бўлди».
* Ҳайс – қуриган хурмо, ёғ ва толқон аралашмасидан тайёрланадиган таом.
* Валийма – никоҳ муносабати билан уюштирилган зиёфат, тўй. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!