Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амал нима учун керак?

17:44 / 20.01.2021 | Umed Abdusalimov | 1880

Ассалому алайкум! Мен инсон фақат Аллоҳнинг рахмати билан жаннатга киришини эшитдим. Шундай экан мусулмон одам учун дунёда қилган барча амаллари нима учун керак унда. Амаллар қачон фойда қилади инсон учун?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир амал учун жаннатда улкан даражалар белгилаб қўйилган. Масалан Қуръонни тўлиқ ёдлаб унга амал қилган кишининг жаннатдаги жойи жаннатнинг энг юқори ўрта қисмида бўлади. Жаннат унумдор бир ер кабидир, инсон ҳар бир қилган яхши амали билан у ердан ўзига боғи-роғ ва жойларни тайёрлайди. Гуноҳ ҳам худди шундай ким қанча кўп гуноҳ қилса дўзахнинг қаридан янада чуқур томонига қараб кетаверади ва ўзига жой тайёрлайверади. Ихлос билан қилинган заррача амални ҳам Аллоҳ зое қилмайди. Аллоҳнинг раҳматига эришиш учун ҳам амал қилиш керакда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat