Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Яқинда Самарқандга бордим. У ерда бир нақшбандия таълимоти устози бор экан. У кишини пир дейишади, устозни пир дейиш тўғрими? Айтишларича у кишини ота-боболари илмли кишилар бўлишган экан. 2). Мен 1 тун ухладим уйқудан аввал эса истиҳора қилиб ё билувчилар менга ҳақ йўлни билдиринглар, (ё алим аллиммий), ё кўрувчилар менга ҳақ йўлни кўрсатинглар (ё басир абсирний), ё хабар берувчилар менга ҳақ йўлни ҳабар беринглар (ё хабир ахбирний) деб 3 марта айтиб ухладим ва туш кўрдим. Бу айтганларим Аллоҳдан бошқа нарсалардан сўраш эмасми? 3). Тўғри бўлса билувчилар, кўрувчилар, хабарчилар кимлар? Эрталаб эса Аллоҳ лафзини қалбдан айтиш кераклиги ҳақида 1-сабоқни олдим. Кейин бошқа шогиртлари “У(пир)ни муршидларини ҳолини билиб туради” деб билишади. Бу ғойибни билишга давогарлик эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ўзи асли таржимани нотўғри қилишибди. Чунки Алийм, Басийр, Хобийрлар Аллоҳнинг сифатлари. Таржимаси Эй Алийм зот менга кўрсат, эй Басийр(кўрувчи) Зот менга кўрсат, эй Хабар берувчи Зот менга хабар бер дегани.
2). Ғойибда ҳам шогирдининг ҳолини билиб туради дейиш бу Аллоҳга тенглаштириш бўлади. Бу нотўғри. Сиз тўхтатинг. Валлоҳу аълам!