Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм ўрганиш

05:18 / 11.05.2022 | Dilmurod | 810

Ассалому алайкум! Мен кўп қаватли уйда яшайман. У ерда бир қўшним бор. Турмушидан ажраган. У аёл қизлик пайтда мадрасада ҳужрада диний илм олганлиги ҳақида айтиб қолди. Аммо ўзи ташқи кўриниши, яъни кийиниши, хулқида ноқисликлар бор. Кўчиб келганимизда очиқ-сочиқ кийиниб сочларини ёзган ҳолда кўрганман, яқинда ҳижобга кирганини эшитгандим. Аммо мен ҳали кўриб улгурмай яна аввалгидек рўмолсиз ҳолда учратдим. Мен бу аёлни ғийбат қилиб қўйган бўлсам Аллоҳ ўзи кечирсин, астағфируллоҳ. Аллоҳим ўзи барчамизга кифоя қилсин. Саволим шуки, мен шу аёлдан илмини ўргансам бўладими? Ва бу ҳақида эримга айтмасам бўладими? Сабаби улар қаршилик қилишларидан қўрқаман. Бошқа топган илм эгалари илм беришни рад этишди, вақтни, ноқонуний ўргата олмасликни сабаб қилишди. Ёшига етмаган чақалоғим бор, шунинг учун яқинлиги мен учун қулай эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ундан фақат тилни ўрганмоқчи бўлсангиз бунга монелик йўқ. Аммо шаръий илмларни ўрганмоқчи бўлсангиз, бунга аҳл бўлганларга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat