Ассалому алайкум! Кўп жойларда кузатаман репетиторлар давлат муассасаларини яни мактаб, лицей ва институт хоналарини ижарага олиб пуллик дарсларни ўтищади ва хар ой ижара пулини директорга тўлаб берищади. Бир юрист танищим бу қонунга хилоф сиз айтган таълим масканлари давлат мулки деди. Саволим щундан иборатки бу щариатимизга хам хилофми ёки бундай тарзда илм ўргатса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Хонани ижарага беришга ҳуқуқи бўлмаса олаётган пули ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!