Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбариммиз саллоҳу алайҳи васаллам аждодлари

22:42 / 24.11.2020 | Bilolkhon Jorahanov | 855

Ассалому алайкум! Сизлардан Пайғамбариммиз Саллоҳу Алайҳи Васаллам нинг аждодлари ҳақида тўлиқ маʼлумот олмоқчи эдим . 1 . Муҳаммад Алайҳи Салом 2 . Абдуллоҳ 3 . Абдулмуттоллиб ( Шайба ) 4 . Ҳошим ( Амр ) 5 . Абдуманноф ( Муғийра ) 6 . Қусай ( Зайда ) 7 . Килоб 8 . Мурра 9 . Каъб 10 . Луай 11 . Ғолиб 12 . Фиҳр 13 . Молик 14 . Назр 15 . Кинона 16 . Хузайма 17 . Мудрика ( Омир ) 18 . Илёс 19 . Музар 20 . Низор 21 . Маъадд 22 . Аднон 23 . Исмоил Алайҳи Салом 24 . Иброҳим Алайҳи Салом ! Шу Аждодлари ҳақида ёзилгани тўғри ми ? Ҳатолик бўлса ёзиб ўтинг илтимос !


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ шажаралари: 

Муҳаммад ибн (1) Абдуллоҳ ибн (2) Абдулмутталиб ибн (3) Ҳошим ибн (4) Абдуманоф ибн (5) Қусай ибн (6) Килоб ибн (7) Мурра ибн (8) Каъб ибн (9) Луай ибн (10) Ғолиб ибн (11) Фиҳр (лақаби Қурайш) ибн (12) Молик ибн (13) Назр ибн (14) Кинона ибн (15) Хузайма ибн (16) Мудрика ибн (17) Илёс ибн (18) Музар ибн (19) Низор ибн (20) Маъад ибн (21) Аднон. 

Уламоларнинг аржаҳ (кучлироқ, эҳтимоли кўпроқ, ҳақиқатга яқинроқ) қавлларига кўра, Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг қирқинчи авлодидир. 

Исмоил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли, Иброҳим алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломнинг авлоди ва Нуҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссаломнинг авлоди эканида эса шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat