Ассаламу алайкум Ҳурматли Устоз Устоз саволим бир бизнес тоъғрисида.Манга бир бизнес лойиҳа боъйича таклиф тушяпти. Уларнинг иши 2 хил боълиб 1-Тоза махсулот ҳарид қилиш. Бу махсулотлар УЗБ да қадоқланган тоза махсулот бу махсулотлар инсонга гигеник фойда ҳимикат қоъшилмаган.2-Маркетинг соҳаси яъни бунда ман 1-ой учун 240 минг соъмга аъзо боъламан. Ман аъзо боълганимда манга Набор беришади у наборда уйда ишлатиладиган (гел, совун, парашок яна ҳар хил (тоза) махсулотлар бор ) ман ҳар ой 240 мингга набор сотиб оламан улар манга ҳар ой 24 мингдан пенся беради. Ман бунинг учун уларга одам топиб беришим кере кейин манга коъпро пенся беришади. Ман ҳар топган одамимга ойлик оламан у ҳам 24минг киши бошига. Бунинг учун ман янада одамни коъпро жалб қилишим кере боълади. Мисол ман 1 ойда 10 кишини шу бизнесга жалб қилсам ман кампанядан 1 ойда 240 минг соъм пул оламан.Савол: Шу маркетинг иш боъйича ишга кирсам ва топган пулим ҳалол боъладими?узр хазрат шунга о'хшаш савол топа олмадим шу бо'лимда. Агар саволимда хатолик бо'лса узр.