– Ва алайкум ассалом! Ҳақ эвазига хатм қилдириш жоиз эмас. Агар эвазига ҳақ олмаса хатм қилиб ўтганларга бағишлашда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Қабристонда эҳсон қилишнинг ҳам икки томони бор. Ўша қабристондаги бирор улуғ зотга атаб жонлиқ сўйиб эҳсон қилинса бу жоиз эмас. Бирортаси халққа ош берса, ночорларни дуосини оламан деса бу жоиз. Аслида ўша эҳсонини ночорларнинг уйларига тарқатиб қўйиши энг афзали бўлади. Валлоҳу аълам!