- Қуръони Карим сураларига исм қўйиш муъаяян шахс томонидан бўлган эмас. Ҳар бир сурадаги машҳур нарсалардан бири билан уларни номланаверган. Исро сурасининг аввалги ёки кейинги исми деган гап ҳам йўқ. Ушбу икки исм ҳозир ҳам ишлатилаверади. Мазкур сурада Исро ҳақида ҳам, Бани Исроил ҳақида ҳам оятлар борлиги учун шундай бўлган.