Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

2-сажда ояти ҳусусида

00:00 / 25.08.2011 | eski savollar | 2470
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва боракатуҳ.Ҳурматли шайх ҳазратлари, "Ҳаж" сурасида 2 сажда ояти борлигини бизнинг мазҳабдан бошқа мазҳаблар э'тироф этишган. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда ҳам шу та'кидланган.Нима учун бизнинг мазҳаб ушбу ҳадисни амал учун олмаган, ҳадис заифми?Аллоҳ таоло дин ё'лида қилаётган ишларингизга ко'плаб ажрлар берсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Аввало шуни та'кидлаш жоизки, бу бо'лимдаги саволларга, бо'лим бош саҳифасида айтилганидек, Қуран.уз сайти ходимлари жавоб беради. Шайх ҳазратларининг о'зларига савол бериш учун бошқа бо'лимларга киришни тавсия қиламиз. Шундай бо'лса-да, савол ушбу бо'лим мавзусига тегишли бо'лгани боис, саволга жавоб беришни лозим топдик."Ҳаж" сурасидаги 2- сажда оятининг вожиблиги ҳақида уламоларомиз турлича фикр билдирганлар. Имом Шофеий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бир ривоятга ко'ра Имом Молик ҳам уни сажда оятларидан ҳисоблаганлар. Улар о'з со'зларига ҳадисдан далил келтирганлар. Аммо, Имом Абу Ҳанийфа ва Имом Молик о'зининг бир қавлида уни сажда оятларидан ҳисобламаганлар. Улар аввало бу борада келган ҳадисларни заиф эканини айтганлар ва, агар саҳиҳ бо'лса ҳам, оятдаги саждага болган буйруқ тиловат саждасига эмас, намозга тааллуқли, буни унинг кетидан руку'га амр қилиниши ҳам ко'рсатиб турибди, дейдилар. Шунингдек, улар Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳуларнинг: "Ҳаждаги тиловат саждаси биринчисидир, иккинчиси намознинг саждасидир", деган со'зларини ҳам о'з фикрларига далил қиладилар. Айрим саҳобаларнинг ушбу оятда сажда қилганларини уларнинг саждалари ихтиёрий равишда ва эҳтиёт юзасидан бо'лган, деб изоҳлайдилар.Валлоҳу а'лам.

Топ рейтинг www.uz Openstat