Ва алайкум ассалом.Араб тилида тажвид илмига доир китобларнинг сон саноғи йўқ, аммо ҳар бирининг ўз ўрни бор. Биридан топмаганингизни бошқасидан топасиз. Аммо инсон ҳамма ёзилган китобларни ўқиш имконига эга эмас. Шу боис, китоб ўқишда уларни танлашни билиш лозим. Сиз тилга олган китобдан ҳам яхши фойдаланса бўлади. Атийя Қобил Насрнинг "Ғоятул мурид" китоби, Абдурраззоқ Ғавсонийнинг "Илмут тажвид"и ва Риҳоб Муҳаммад Муфиднинг "Ҳилятут тилава" китоблари ҳам бу борада кўп жиҳатдан усутун бўлган асарлардир. Сиз эслаган қориларининг ҳаммалари ҳам дунё миқёсида тан олинган мўътабар устозлар. Уларнинг ҳаммасини ҳам эшитиб юриш фойдадан холи эмас. Аммо бирга шуғилланиш учун ўзингизнинг овоз ва бошқа имкониятларингизга мос келадиганини танлаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.