– Ва алайкум ассалом! Ажрашаётган пайтда нима деган сўзлар ишлатгансизлар? Ажрашишга розиман деган сўзларни айтган бўлса талоқ тушган бўлди. Ўшандан бери уч ҳайз кўриб покланган бўлсангиз иддангиз ҳам чиққан бўлади. Эр ЗАГСдан ажрашсак ҳам талоғингни бермайман деса никоҳ узилмаган бўлади. Никоҳ узилмаган бўлса, мабодо бошқага никоҳланиш ниятингиз бўлса, албатта талоғингизни олишингиз ва иддангизни ўташингиз керак. Акс ҳолда кейинги қилинган никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!