Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомиладорни кўрпага айлантириш

23:24 / 21.03.2022 | Мастурахон | 1196

Ассалому алайкум! Хозир хомиладорман туғруғимга яқин қолмоқда. Атрофдан бемани ирим сиримлар хақида гаплар эшитиб қоляпман. Туғруқ бошланганда хомиладорни 2 киши кўрпага ёткизиб думалатиши кк экан бола тўғрланар экан. Эсоломон туғулиб олса юмалатган кишиларни рози қилиш кк экан. Пул кўтариб оқлик олиб ун олиб яна шунака амаллари бор экан. Агар тўлғоқни кимдир бегона кўриб қолса дардини олиб қўяркан масалан дард бошланди уйда бегона қизча юрипти шунда у дарди келаётган хомиладорни кўрса қизчани ўзи билан раддомга олиб кетиш кк экан ёки бирор нарсасини олиб кетиш кк экан масалан заколкачаси ё сумкачасини бўлмаса дарди шу қизча билан қолиб кетаркан. Чучвара ичкизиш яна шунга ўхшаш жуда ажойиб нарсалар. Бу мен учун жудахам кулгули лекин айтган одамлар бор нарса, рост, булар динда бор дейшди. Лекин исбот келтиртшмади. Шунинг учун аниқ фатвосини сизлардан билмоқчи эдим. Агар менда хам шунга ўхшаш амаллар қилмоқчи бўлишса қаршилик билдиришим керакми ёки гунох амал хисобланмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буларнинг бирортаси динимизда йўқ. Тиббий жиҳатдан фойдаси исботланмаган бўлса, уларни тарк қилишингиз афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat