Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айб ишни яшириш

15:57 / 20.02.2022 | Maftuna | 982

Ассалому алайкум! Мусулмон кишини айбини бекитиш лозим лекин у айб иш жуда катта айб бўлса ва у айб ишни бекитиш орқали бошқа инсон алданиб қолса айбни беркитиш жоизми? Масалан алдов йўли билан алдаб ҳозирги қизла турмушга чиқаяпти, айбини беркитиб. Шунга шерик бўлганларнинг ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлажак келин ва куёвлар ўзларидаги мавжуд халқий айбларни айтиб, нариги тарафнинг розилигини олиб сўнгра никоҳланишлари шарт. Бу иш билан кейинчалик келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олди олинади.
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким алдаса, биздан эмасдир», деб марҳамат қилганлар.
 Лекин инсонни нафратлантирмайдиган, унча катта бўлмаган, даволаш енгил бўлган кичик айбларни айтмасликнинг зарари йўқ. Чунки булар туфайли эр-хотин орасига совуқчилик тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat