Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йўл дўнгалаги(лежачий полицейский)

08:28 / 28.09.2019 | Мухаммадбек | 2708
Ассалому алайкум! Кўчамиз текис, узун, лекин асосий йўл эмас - махалла. Лекин асосий йўлда тирбандлик бўлгани учун гохида қатнов кўпайиб кетади ва хайдовчилар жуда тезликни ошириб хайдашади. Махаламизда ёш болалар кўп, хатто 1-2 марта болалар билан боғлик автохалокатлар кузатилган. Шу тезликни чеклаш мақсадида кўчамизга тезликни оширишни олдини олувчи дўнгалаклар ўрнатса бўладими? Бунга шариат хукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатнинг ҳукми: Биринчидан йўл сизники ҳам қўшнингизники ҳам эмас. Ҳамма фойдаланиши учун ажратилган. Буни албатта ҳисобга олиш керак. Иккинчидан инсон ҳаёти ниҳоятда қимматбаҳо ва азиздир, қўйсангиз машиналарга зарар етмайдиган қилиб қўйиш керак. Чунки ўз фойдангизни деб ўзгалар мулкига зарар етказишга ҳам ҳаққингиз йўқ. Баъзилар уйининг олдидаги худди кўча ҳам ўзини ҳаққи ва ўз мулкидек қилиб баланд тўсиқларни қилиб олишади. Гоҳида билмаган инсон машинасига жиддий зарар етказиб олади. Ўша зарарни тўсиқни қўйган инсон етказган ҳисобланади. Ҳадисларда “Иймоннинг энг кичик амали, йўлда озор берувчи нарсаларни четга олиб қўйиш” деб бекорга айтилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat