Ассалому алайкум! Бир танишим айтишича, қайнонаси уни ўғлидек кўрар экан, шунинг учун қайнона билан куёв юзларидан ўпишиб саломлашар эканлар, шу жозми? Олдинлан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Оналар ҳам балоғатга етган фарзандларини пешонасидан ўпишлари мумкин. Сиз айтган суратда икковларидан бирортасини шаҳвати қўзғаса куёвнинг аёли билан бўлган никоҳи абадий ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!