Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омонатлик хақида хадис

10:04 / 30.09.2019 | АБДУМУТОЛИБ | 1771
Ассалому алайкум! Мен бир неча йил аввал ўқиган эдим, икки олам сарвари шундай дегандилар "Бирор бир қавм ўртасида айтилган гап ўша қавм учун омонатдир" Термизийдан келган. Агар имкони бўлса шу ҳадисни арабчаси ва таржимасини кўрсатсангиз, хозир шубхаланиб қолганман арабчасини ва таржимасини айтгани нотўғри айтиб қўймайин деб.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

حديث جابر بن عبد الله -رَضِيَ الله عَنْهُمَا- عن النبي صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: المجالس بالأمانة رواه أبو داود الحسن البصري رحمه الله قال:  إنما تُجالسوننا بالأمانة، كأنَّكم تظنُّون أنَّ الخِيانة ليست إلاَّ في الدِّينار والدِّرهم، إنَّ الخيانة أشدَّ الخيانة أنْ يُجالسنا الرجل، فنطمئن إلى جانبه، ثم ينطلق فيسعى بنا 

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мажлислар омонатдир. Сизлар мажлисимизда омонат билан ўтирасизлар. Сизлар хиёнат қилиш фақат тилло ва кумушда бўлади деб ўйлайсизларми? Хиёнатнинг энг қаттиғи кимдир биз билан ҳаммажлис бўлади, биз унга ишонамиз, у эса чиқиб бизни сирларимизни фош қилади”.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat