Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофир гувоҳ иштирокидаги никоҳ

10:02 / 30.09.2019 | Диёрбек | 1959
Ассалому алайкум! Никоҳ пайтида эркак ва аёл мусулмон. Гувоҳларнинг бири мусулмон иккинчиси эса асли кофир, аммо зоҳиран Ислом аломати кўринган киши. Зоҳиран қараганда (калимани айтади, намоз ўқийди, рўза тутади ва ҳк) мусулмон деб никоҳга гувоҳликка чақирилган. Мазкур икки гувоҳ қаршисида қабул ва ийжоб ўтган замон сийғасида айтилган. Кейинчалик ўша иккинчи гувоҳ никоҳ пайти асли кофир бўлиб юрганини тан олиб эътироф этиб қолади. Ва яна барча куфрларидан тавба қилиб исломга ҳақиқий кирганини изҳор қилади. Бундай ҳолатда никоҳни қайта ўқитиш керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни тушунолмадик. Сиз кофир деб айтган одам аввал бир маротаба бўлса ҳам калима айтган бўлса мусулмон бўлади. Қолаверса бу каби масалаларни жонли мажлисда, томонлар гувоҳлигида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat