Ассалому алейкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари келоётган ҳайит айёмингиз муборак бо'лсин.Ҳазрат сиз ҳаммамиз учун устозсиз шу жумладан ман учун ҳам г'ойибона устозимсиз.китоблариз орқали исломни билдим.Ҳазратим шахсан о'зизга саволим бор эди.Ҳазрат бугун яни 30-август куни ро'за туттингизми ёки тутмадингизми,бу саволни беришдан мақсад бу йил ҳам олдинги йиллар каби ко'пчилик бугун ҳайит деб ро'за тутишмади.Нмага бундай қилишади,ҳамма араблар араблар дейди ахир биз о'збекмизку,ахир о'збекистонда яшаймизку о'зимизнинг ҳам кучли олимларимиз борку нмага о'зимизнинг олимларимизга қулоқ солишмайди.бунинг сабаби нмада экан ёки бази домлаларимиз шундай фатво чиқаришармикан.Жавобингиз учун олдиндан рахмат.Аллоҳ илмингизни ва умрингизни зиёда қилсин,ота онангизни фирадвс жаннатларида бо'лишларини насиб қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мен ва менинг оилам, барча танишларимиз рўза тутдик. Тутмаганлар қазосини тутадилар.