Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар туғиш вақтидаги қийнчиликка ҳаж савобини берилиши

13:39 / 30.09.2019 | Ttyujhgfgg Rtyhhjhhhg | 2643
Ассалому алайкум! Битта аёл “мен боламни азоб чекиб туққанман. Ўша вақтда ўлишим мумкин эди. Менга 40та хаж савоби берилган” деди. Шу гап ростми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 40 ҳажнинг савоби берилиши ғайбнинг иши. Ғайбни эса ваҳий орқали билинади. Пайғамбар бўлмаганидан кейин ваҳий ҳам тўхтаган. У аёл бу гапни қаердан топди экан билмадик. Ҳадисларда қуйидагича келади: 

 عن أنس رضي الله عنه، أن حاضنة إبراهيم ابن النبي صلى الله عليه وسلم: قالت: يا رسول الله تبشر الرجال بكل خير ولا تبشر النساء.... فقال: أفما ترضى إحداكن أنها إذا كانت حاملاً من زوجها وهو عنها راض أن لها مثل أجر في سبيل الله، فإذا أصابها الطلق لم يعلم أهل السماء وأهل الأرض ما أخفي لها من قرة أعين، فإذا أرضعت لم يخرج منها جرعة من لبنها ولم يمص منها مصة إلا كان لها بكل جرعة وبكل مصة حسنة، فإن أسهرها ليلة، كان لها مثل أجر سبعين رقبة تعتقهن في سبيل الله. رواه الطبراني في الأوسط  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳимнинг энагаси: “Ё Расулуллоҳ кишиларга ҳар бир яхшиликнинг башоратини берасиз, аёлларга башоратини айтмайсиз” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бирингиз эридан ҳомиладор бўлган вақтда эри ундан рози бўлса Аллоҳнинг йўлидаги кишининг ажрини мисличаси унга бўлишига, тўлғоқ тутганида само ва ер аҳли ҳам у аёл учун тайёрлаб қўйилган кўз қувончини билмайдиган даражада кўплигига, эмизаётган вақтида аёлдан чиққан ва бола ундан эмган ҳар бир ҳўплам сут учун ҳасана борлиги, кечасида бедор бўлганида Аллоҳнинг йўлида етмишта қул озод қилганнинг ажрини мисличасига рози бўлмайдими” дедилар.
Табароний ривояти.
Бу каби яна бир неча ҳадислар бор, санади эса унчали кучли эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat