Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

12 йиллик дўст

03:32 / 02.09.2021 | Sobirxoja Obidov | 962

Ассалому алайкум! Аллоҳ менга 2 йил аввал хидоят берди ва мен аввалги ишларимни тарк этдим, шу билан бирга сал кам 12 йиллик яқин дўстимни хам. У дўстим билан кам кўришамиз, хозирда оддий танишдақа бўлиб қолганмиз деса хам бўлаверади. Хидоятдан сўнг менга Аллоҳни эслатиб турадиган сухбатимизнинг мавзуси илм бўладиган янги дўсларни топтим ва шу дўстларим билан кўп вақтимни ўтказаман. Мени қийнаган савол аввалги дўстимни тарк этганим тоғрими, у дўстим хам намоз ўқийди лекин шу билан чегараланади ва Аллоҳу аълам. Қилган ишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар яхши томонга ўзгаришига умид бўлса уни тарк этмасдан чиройли услубда насиҳат қилинг. Умид бўлмаса тўғри қилибсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat