Ассалому алайкум! Кандай холларда хотин киши харом бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ узулишини назарда тутаётган бўлсангиз, никоҳ талоқ тушиши билан узилади. Агар никоҳдаги аёлингизга қандай ҳолларда яқинлик қилиш ҳаром бўлишини назарда тутаётган бўлсангиз, унга яқинлик қилиш ҳайз ва нифос даврида ҳаромдир. Валлоҳу аълам!