Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тармоқли услубда дорилар сотиш

12:30 / 08.10.2019 | АБДУВОХИД | 3680
Ассалому алайкум! Ҳозирга пайтга келиб корейц ва хитой ва шунга ўхшаш давлатларни дори тарқатиш фирмалари кўпайиб кетди. Шу фирмага аъзо одамлар ҳам яхши даромад топаяптилар. Ҳаттоки гарчи фойдаси бўлмаслигини билишсада ўлим тўшагида ётган одамга хам дориларини тавсия қилишмоқда. Эшитишимча қанча кўп дори сотишса шунга қараб пул берар экан. Бу фирмаларда шундай йўл билан пул топиш жоизми? Шу йўл билан топилган пуллар ҳалолми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Ўша фирмаларнинг мақсади инсонларни шифо топиши эмас. Уларга аъзо бўлганларнинг ҳам ният шифо эмас. Улар содда, гўл сиз айтгандек ҳатто ўлим тўшагида шифо илинжида хас ҳашакка ҳам ёпишадиганлардан пул ўмарувчилар ҳисобланади. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ уларнинг фаолиятини “очиқ ойдин ҳаром, шариатга зид” деб фатво берган бўлсалар ҳам улар давом эттиришса биз нима дейишимиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat