Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдам беринг хазрат!

00:00 / 15.11.2011 | eski savollar | 3176
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Бир саволим бор эди. Хазрат анчадан бери менга бир нарса бо'ляпти, ёшим 19да, мен аввал шо'ҳ шодон, кайфиятларим ҳам доим а'ло, ко'п нарсага қизиқувчан, интилувчан, ҳурсанд бо'либ юрадиган бола эдим. Яқиндан бери менда ҳеч бир нарсага қизиқиш ё'қ бо'либ қолган, негадир кайфиятларим ҳам ё'қ, қалбимдами? ко'нглимдами? шу ичимда доим қандайдир маг'зунлик, г'ашлик,г'амгинлик бор. О'зимни о'зим чалг'итишга, ҳурсанд қилишга уриняпман, лекин фойдаси бо'маяпти. Ношукрликмасу зерикаётганга о'хшайман го'ё. Юзим кулади лекин қалбимда ҳурсандчилик ё'қ,аксинча г'амгинлик,маг'зунлик бор. Ба'зан бу г'амгинликдан ҳеч ким ё'қ жойга бориб негадир йиг'лайман. Бунинг сабаби нима эканига ҳам тушинолмаяпман. Мана ҳозир ҳам сизга савол ёзаяпману яна негадир йиг'лаяпман. Нега бундай бо'ляпти тушунмаяпман.Дардимни кимга айтишни ҳам билмадим. Аллоҳим ко'нглимга сизни солди хазрат. Хазрат илтимос саволимни, ҳолатимни то'г'ри тушуниб менга ёрдам беринг илтимос. Ҳар хил гаплар билан бошингизни қотирган бо'сам узр со'райман. Нима қилай хазрат...?Аллоҳ таоло сиздан рози бо'лсин! Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

‎- Бундай ҳолат ҳаётнинг маълум босқичида ‎ҳаммада бўлади. Сиз ортиқча ташвишланманг. Сабр ‎қилинг. Диний китоблар ўқинг. Ибодат қилинг. ‎Аллоҳдан ёрдам сўранг. Намозхон, диндор кишилар ‎билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг. Иншааллоҳ ‎ҳаммаси яхши бўлади.‎

Топ рейтинг www.uz Openstat